Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ССВ Самарқанд шаҳри аҳолиси учун муҳим маълумотни эълон қилди

ССВ Самарқанд шаҳри аҳолиси учун муҳим маълумотни эълон қилди

Шу йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу кунларда шаҳар ҳудудида тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Саммит кунлари давомида Самарқанд шаҳрида тиббий ёрдам 3 йўналишда ташкил этилади:

- тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

- амбулатор ёрдам кўрсатиш;

- шифохонада шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.

Шаҳар аҳолисига 50 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси ва шунча тиббий бригада жалб этилган бўлиб, улар чақириқлар бўйича одатдагидек фаолият олиб боради.

Амбулатор ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли барча оилавий поликлиникаларда одатдагидек соат 8:00 дан 20:00 гача иш фоаолияти олиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсадида оила шифокорлари ва 2 нафар ҳамширадан иборат тиббий пунктлар ташкил қилинган. Улар биринчи ёрдам учун зарур дори-дармон воситалари билан таъминланган бўлиб, бу орқали енгил даражадаги беморларга маҳалланинг ўзида амбулатор ёрдам кўрсатиш таъминланади.

Шошилинч ҳолатларда «103» хизматига мурожаат қилинади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, концерватив даволанишга муҳтож беморларга туман шифохоналарида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун вилоят шифохоналарида фаолият кўрсатувчи малакали мутахассислар жалб этилади.

Бундан ташқари, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда мобиль тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан вилоят шифохоналаридан малакали мутахассислар туман ва шаҳар бирлашмаларига юборилиб, шу жойнинг ўзида шошилинч операциялар ўтказиш имкониятлари яратилади.

Бу борадаги барча ҳаракатлар вазирлик томонидан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилган марказий штаб орқали бошқариб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг