Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьяларга қурол берилиб, оиласига қуролли соқчилар ажратилади

Судьяларга қурол берилиб, оиласига қуролли соқчилар ажратилади

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Йўриқномага асосан судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Йўриқномага асосан:

— ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди;

— судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади;

— суд биносига мобиль телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналарни раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади;

— судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади;

— зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг