Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади

Сурхондарёда 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жойлашган «Жанубий Сурхон сув омбори» ҳудудида умумий майдони 15,7 гектар бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, лойиҳа доирасида табиий муҳитни асраб-авайлаш, янги яшил майдонлар ташкил этиш, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш ҳамда оқова сувларни тозалаш тизимини жорий қилиш назарда тутилган.

Вилоят ҳокими таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишди. Ҳудуд кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини тизимли ва босқичма-босқич амалга ошириш, белгиланган талаблар асосида қисқа муддатларда бошлаш вазифалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг