Сурхондарёда сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш учун ер ижарага берилади
Айни вақтда Сурхондарё вилоятида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида аҳолини иш билан таъминлашда ер ажратиш масаласини кўтарди.
— Унумдорлиги паст бўлган ғалладан бўшайдиган майдонлардан томорқа ер эгаларига сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш учун ўртача 15-20 сотихдан 10 йил муддатгача ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилсин.
Ушбу ажратилган ерларда етиштириладиган маҳсулотларга, мева-сабзавот ва томорқа кластерлари буюртма беради.
Буюртмачилар маҳсулот етиштириш учун барча моддий ресурслар билан таъминлайди ва етиштирилган маҳсулотни сотиб олади.
Мазкур мева-сабзавот кластерлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва яна янги кластерларни ташкил этиш бўйича, бир ой муддатда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқилади», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter