Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тадбиркорлар мактаби»га кейинги мавсум учун талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда

«Тадбиркорлар мактаби»га кейинги мавсум учун талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида «OʻzqurilishmaterialLITI» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳузурида ташкил этилган «Тадбиркорлар мактаби»га саккизинчи мавсум учун қабул бошланди.

«Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари ўз малакалари ва кўникмаларини оширишлари мумкин.

Марказда 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имконияти мавжуд.

Машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида қуйидаги 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади:

– Деворбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияси;
– иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияси;
– пардозбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияси;
– пол қопламалари ва тўшамалар ишлаб чиқариш технологияси.

72 соатга мўлжалланган курслар чуқур малака ва кўникмага эга фан номзодлари, фан докторлари, профессорлар томонидан ўтказилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланган бўлиб, етарли адабиётлар фонди ҳам шакллантирилган.

Ўтган мавсумларда жами 100 нафарга яқин тингловчи ўз билим ва малакаларини ошириб, махсус сертификатга эга бўлди. Ҳозирда «Тадбиркорлар мактаби»га саккизинчи мавсум учун талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда.

Шошилинг! Ўқув курслари мутлақо бепул!

Ўқув марказида вилоятлардаги хоҳловчилар учун онлине тарзда билим олиш имконияти яратилди.
Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Тафаккур кўчаси 68-а уй. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси биноси.

Батафсил маълумотлар олиш учун +99894 5766900, +99833 5769595, +99871 2549201 телефон рақамлари, q.m.liti2017@mail.ru электрон почтаcи ва tadbirkormaktab.uz сайти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг