Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорларни жазолашга мораторий жорий этилмоқда

Тадбиркорларни жазолашга мораторий жорий этилмоқда

Бизнес-омбудсман шу йилнинг 22 августида ўтказилган Президент ва тадбиркорларнинг очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифаларга оида Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унг кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан янги турдаги жазо чораларини жорий қилишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Шунингдек, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун уларга нисбатан 6 ой давомида жавобгарлик чоралари қўлланилмаслиги ҳам белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳаси билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилинмоқда.

Президент фармони лойиҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган микро вакичик бизнес субъектларига жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда, камчиликларни бартараф этишга кўмаклашишни назарда тутадиган тизим яратиш ҳамда жарималар миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятида назорат органларининг такрорланадиган ва замон талабларига мос келмайдиган 20 дан ортиқ назорат функцияларини мақбуллаштириш вазифаси қўйилган.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан савдо қоидаларини бузганлик, турли нарх белгилаганлик, солиқ ҳисоботларини муддатидан кечиктириб топширганлик, ишчи сонини кўрсатмаслик каби ҳолатлар учун белгиланган маъмурий жарималар икки баробарга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг