ТАТУ-БДАРУ қўшма факультети: тўрт йил ўқиш, икки диплом
2018 йилнинг сентябр ойида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Белоруссия давлат ахборот ва радиоэлектроника университети ўртасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Ахборот технологиялари қўшма факультетини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланган эди.
Ушбу шартномага биноан 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетида ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультетига уч: ахборот технологияларнинг дастурий таъминоти; дастурланадиган мобил тизимлар; сунъий тафаккур йўналишлари бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади.
Эътиборлиси, ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультетида ўқиш «2+2» схемаси асосида амалга оширилади. Яъни, 2 йил ТАТУда, 2 йил БДАРУда. Ушбу факультетни муваффақиятли тамомлаган талабалар икки дипломга эга бўлишади.
Шу кунларда ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультети қошида ТАТУ ва БДАРУ юқори малакали ўқитувчилар томонидан 9 ой давомида қуйидаги фанлар бўйича тайёрлов курслари ташкил қилинмоқда:
- Рус тили — 4 ой.
- Инглиз тили + Информатика — 1 ой.
- Математика + Физика — 4 ой.
Тайёрлов курсларида ўқитишнинг умумий соатлар ҳажми 1120 соат ташкил қилади.
Ўқитиш учун тўлов суммаси ойига 500 000 сўм этиб белгиланган.
Тайёрлов курслари фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчи БДАРУ сертификатига ҳамда муддатдан олдин талаба бўлишга имкониятига эга бўлади.
Маълумот ўрнида: Белоруссия давлат ахборот ва радиоэлектроника университети (БДАРУ) Белоруссиянинг йирик миллий илмий-таълим маркази бўлиб, ўқув ва илмий фаолият олиб бориш учун улкан имкониятларга эга ОТМ ҳисобланади. Университет замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ва ривожланган инфратузилмага эга. Университетда таълим олиш ва илмий-тадқиқот фаолиятни юритиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter