Telegramда янгилик: смартфондаги видеони телевизор ҳам кўрсатади

Telegram мессенжерига Google Cast протоколи татбиқ этилди: у фото ва видеоларни смартфондан телевизорга трансляция қилиш имконини беради. Бу ҳақда Beta Info телеграм-канали хабар берди.
Ҳозирча янги имконият Telegramнинг андроидлар учун бета-версиясида бор. Айтишларича, бу функция чатлардаги фото ва видеоларни ҳамда каналлардаги медиафайлларни тўғридан-тўғри катта экранда кўрсатади.
Файлларни ёқиш/ўчириш бевосита Telegram иловасидан бошқарилиши ҳам мумкин. Трансляция функцияси Android ёки iPhone учун мессенежернинг барқарор талқинида қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум. Айни пайтда трансляция функцияси фақат медиафайлларни томоша қилиш воситасида ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter