Хабарлар тасдиқланди: «темир Ботир» Хоразмга кетди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) директори Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурорлигига тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар расман тасдиқланди. Бугун у янги лавозимда вилоят фаолларига таништирилди. Тадбирда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва вилоят ҳокими Фарҳод Эрмонов иштирок этди.
Ҳарбий прокуратурада суяги қотгани учун «темир Ботир» дея ном орттирган Қудратхўжаев 2017 йилдан буён Мажбурий ижро бюросига раҳбарлик қилиб келаётганди. Ундан аввал Сурхондарё ва Тошкент шаҳри прокурори вазифаларида ишлаган. Адлия катта маслаҳатчиси рутбасига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter