Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Time» адашди: Нобель тинчлик мукофоти бошқаларга берилди

«Time» адашди: Нобель тинчлик мукофоти бошқаларга берилди

Фото: dw.com

Нобель тинчлик мукофоти 2018 йилда конголик шифокор Денис Муквеге ва ироқлик ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Надя Муродга топширилади. Улар қуролли тўқнашувлар пайтида жинсий зўравонликка қарши курашиш ишига қўшган ҳиссаси учун олий мукофотга лойиқ дея топилган. Бу ҳақда мукофотлаш қўмитасининг «Twitter»даги саҳифаси хабар берди.

«Time» журнали бу йил Нобель тинчлик мукофотига асосий даъвогарлар сифатида АҚШ президенти Дональд Трамп, КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳамда Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Инларни кўраётгани ҳақида биз хабар бергандик.

Фото: twitter.com
Денис Муквеге
Надя Мурод

Шу пайтгача тиббиёт ва физиология, физика, кимё йўналишларидаги ғолиблар номи аниқ бўлганди. Иқтисодиёт йўналишидаги ғолиб (ёки ғолиблар) номи 8 октябрь куни эълон қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг