Тошкент марафон сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда International Tashkent Marathon – 2026 тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:
— Янги Ўзбекистон кўчаси — CAU университети олдида Паркент автомагистралигача.
3 апрел соат 16:00 дан 5 апрель 14:00 гача:
— Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.
5 апрел соат 02:00 дан 13:00 гача:
— Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
— Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача:
— Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
— Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
— Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;
— Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
— Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
— Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.
Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter