Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда тунги рейд ўтказилди

Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда тунги рейд ўтказилди

Видеодан кадр.

Махсус комиссия томонидан атмосферага зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Навбатдаги тунги рейд давомида 29 январ куни Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолияти ўрганилди. Хусусан, Тошкент туманида 7 та, Зангиота туманида 10 та, Қибрай туманида 7 та, Янгийўл туманида 11 та, Юқори Чирчиқ туманида эса 4 та иссиқхона фаолияти текширилди.

Ўрганиш давомида Тошкент туманида носоз фильтрдан фойдаланаётган иссиқхона эгасига маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, барча иссиқхона хўжаликлари масъулларига чанг-газ тозалаш ускуналаридан соз ҳолатда фойдаланиш ва доимий мониторинг қилиб бориш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг