Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 апрелдан оммавий тадбирлар тўхтатилиши мумкин

1 апрелдан оммавий тадбирлар тўхтатилиши мумкин

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.

Штаб йиғилишида пойтахтимизда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:

  • спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;
  • эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, 15 март куни коронавирус юқтириш ҳолатлари ортиши сабаб пойтахтда карантин талаблари кучайтирилиши маълум қилинганди. 

Шунингдек, аввалроқ Тошкентда коронавирус тарқалиши сабаб бўлган омиллар ҳам санаб ўтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг