Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда аёл уйидан «босиб» олиб кетилган. Пойтахт ИИББ расмий маълумот берди

Тошкентда аёл уйидан «босиб» олиб кетилган. Пойтахт ИИББ расмий маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида содир бўлгани айтилган воқеа – ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган. Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган. Бироқ, Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан сабабсиз суд мажлисига келмаганлиги сабабли уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган.

Жорий йилнинг 9 сентябр куни фуқаро Н.Б. ИИО ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётганлиги ҳолати видеода акс этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.ларга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ходимларнинг ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг