Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокида супертурнир бошланади
6-15 июнь кунлари дунёнинг кучли шахматчилари Тошкентда жам бўлади.
Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи «Uzchess Cup» турнири Самарқанд мезбонлик қилган жаҳон чемпионатини инобатга олмаганда, юртимизда ўтказилаётган энг катта масштабдаги мусобақа ҳисобланади.
Турнир 3 гуруҳда ўтказилади:
- «Masters» гуруҳида рейтинги 2700 ва ундан юқори шахматчилар;
- «Challengers» гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори шахматчилар;
- «Futures» гуруҳида рейтинги 2500 ва ундан юқори шахматчилар иштирок этишади.
Дунёнинг номдор гроссмейстерлари жам бўлган «Мастерс» гуруҳида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев бош соврин учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, ушбу кучлилар гуруҳидан Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон), Парҳам Мақсудлу (Эрон), Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон), Александр Гришук (FIDE), Ю Янг Йи (Хитой), Ричард Раппорт (Руминия) ва Алексей Сарана (Серия) жой олган.
Қуръа натижасига кўра, «Мастерс» гуруҳининг 1-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев қора доналарада мос равишда Ю Янг Йи ҳамда Риччард Раппорт билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter