Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Турк ҳаво йўллари» Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди

«Турк ҳаво йўллари» Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

8 июнь куни «Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга оширди. Истанбулдан 165 нафар йўловчи билан Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнган самолёт кутиб олинди.

Фарғона халқаро аэропорти директори Тимур Халилов ва «Турк ҳаво йўллари»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Қаҳриман самолёт трапи олдида рамзий лента қирқдилар.

Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишида қатновларни амалга оширилади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркия Республикасининг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига Истанбул-Урганч-Истанбул ва Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг