Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина ташқи ишлар вазири Россия ва Украина келишуви ҳақида гапирди

Украина ташқи ишлар вазири Россия ва Украина келишуви ҳақида гапирди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Россия ва Украина халқаро воситачилар ёрдамида Украина портларини дон экспорти учун очиш бўйича келишувга деярли эришган.

«Ҳақиқатан ҳам, ҳозирча биз жуда илғор босқичдамиз. Ва умид қиламизки, Россия Федерацияси ўзини масъулиятли тутади ва ушбу шартнома лойиҳасида кўзда тутилган мажбуриятларни имзолайди», деди Кулеба Рада ТВ эфирида.

Кулеба музокараларда нафақат миллий ҳукуматлар вакиллари, балки халқаро ташкилотлар воситачилари ҳам иштирок этаётганини ва бутун жараён жуда мураккаб эканини таъкидлади.

«Дипломатияда шундай қоида бор — «ҳамма нарса келишиб олинмагунча ҳеч нарса келишиб бўлмайди. Ҳамма нарса ҳар дақиқада бузилиши мумкин»,  — дейди украиналик вазир.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда томонлар иштирокида Украина донини экспорт қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтганди. Эронда Туркия президенти Эрдўғон билан учрашган Владимир Путин бу бўйича турк лидерида миннатдорчилик билдирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг