Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors» тизимида «ишкал» чиқди

«UzAuto Motors» тизимида «ишкал» чиқди

«UzAuto Motors» бугун соат 12:00 да Chevrolet Cobalt, Damas ва Labо автомобиллари учун контрактация очилишини, шартномани фақат онлайн тарзда амалга ошириш мумкинлиги ҳақида эълон қилган эди.

Аммо ваъда қилинган вақтга келиб сайт ҳам илова ҳам ишламай қолди. Ижтимоий тармоқларда яна эътирозлар, истеҳзолар янграй бошлади.

«Ҳали биронта одамдан шартнома қила олдим деган хабар эшитмадим. Балки алоҳида серверга уланган компьютерларда онлайн шартнома тузилаётгандур. Ким билади.

Тез орада «соат 16:07да шартномалар онлайн тарқатиб бўлинди. Uzautomotors'ни танлаганингиз учун раҳмат» деган хабар чиқиб қолса керак», деб ёзди иқтисодчи Отабек Бакиров.

Бироз ўтиб компания платформа фаолиятида техник носозлик сабабли узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.

«UzAutoSavdo платформаси фаолиятида техник носозлик сабабли узилишлар кузатилмоқда. UzAuto Motors мутахассислари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Тушунганлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз», — дея ёзди UzAuto Motors.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг