Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари қўлга олинди

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Хоразм вилоятида 1,6 млрд сўмлик электрон тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда "H.P." МЧЖ дўкони сотувчиси харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 3 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, Урганч шаҳри, “Исломобод” МФЙ ҳудудидаги хонадондан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 турдаги жами 8 405 дона электрон тамаки, никотинли ёстиқчалар ва никотинли суюқликлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг