Хоразмда рекорд даражада иссиқ ҳарорат кузатилди
![Хоразмда рекорд даражада иссиқ ҳарорат кузатилди](https://xabar.uz/static/crop/3/1/920__95_3144832531.jpg)
Кеча, 22 июль «Туямўйин» кузатув станциясида максимал ҳаво ҳарорати +47.5 даражага етди.
Мазкур кўрсатгич Хоразм вилоятида кузатилган энг юқори ҳаво ҳарорати кўрсатгичини 0.5 даражага янгилади.
Олдинги энг юқори кўрсатгич вилоятнинг бошқа «Хива» метеорологик станциясида қайд этилган бўлиб, 2018 йили станцияда +47 даража иссиқ ҳарорат рўйхатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда 23 июль санаси учун рекорд ҳарорат қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter