Яна бир партия AstraZeneca олиб келинди
![Яна бир партия AstraZeneca олиб келинди](https://xabar.uz/static/crop/3/2/920__95_3256439492.jpg)
Бугун, 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.
Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етди. Улардан:
- 370 000 дозаси СПУТНИК V;
- 986 480 дозаси AstraZeneca;
- 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter