ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 май куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ) миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос иштирок этди.
Учрашув давомида чет эллик меҳмонларга вазирлик фаолиятининг йўналишлари, шу жумладан, сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга ҳамда сайловчиларга қулайлик яратишга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни жорий этиш доирасида маълумотлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter