Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди.

Йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди.

Фото: Gff.co.uk

Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилган анъанавий халқаро танловда 2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди.

Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, 47 мамлакат тақдим этган 4 786 дона пишлоқ ҳакамлар ҳайъатининг 240 нафар халқаро эксперти томонидан баҳоланди.

Ғолиблик қўй сутидан тайёрланган Queijo de Ovelha Amanteigado пишлоғига берилди. Бу пишлоқ Португалиянинг Суалейра шаҳридаги 10 киши ишловчи кичик фермада тайёрланган.

Фото: Gff.co.uk

Ҳакамлар пишлоқларни ташқи кўриниши, ҳиди, таъми ва текстурасига қараб баҳолашди. Улардан бири ғолиб-пишлоқни «оқсил ва ёғнинг ажойиб уйғунлиги» дея таърифлади.

Танловнинг финал босқичига Португалия, Бразилия, АҚШ, Норвегия, Италия, Германия ва Испаниянинг 14 та пишлоғи етиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг