Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчилар уюшмасининг таркибий тузилиши қайта кўриб чиқилади

Ёзувчилар уюшмасининг таркибий тузилиши қайта кўриб чиқилади

Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра:

— Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг жамиятимизда миллий ғоя, янгича тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

— Уюшма аъзоларининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириш, уларни халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш;

— Уюшма аъзоларининг моддий ва маънавий манфаатларини, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун ҳар томонлама шароит яратиб бериш, машаққатли ижодий меҳнатини адолатли баҳолаш;

— Уюшманинг обрў-эътибори ва юксак мақомини муносиб сақлаш, унинг сифат таркибини яхшилаш мақсадида ушбу ташкилотга аъзоликка қабул қилиш бўйича замонавий ва таъсирчан мезонларни белгилаш;

— катта истеъдод ва юксак гражданлик позициясига эга бўлган кекса авлод вакилларининг ижодий салоҳияти ва маҳоратидан ёшларни кенг баҳраманд этиш;

— ёш истеъдод соҳибларини излаб топиш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш учун чуқур ўйланган, замонавий илм-фан ютуқларига асосланган инновацион усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

— дунё адабиётининг энг яхши намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш, мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналарини хорижий тилларга ўгириш ва чет элларда тарғиб этиш тизимини яратиш;

— ўзбек тилидаги Интернет адабиётини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

— мумтоз адабиётимизни, хусусан, Алишер Навоий асарларини халқимизга янада яқинлаштириш, бу ноёб меросни маънавиятимизнинг ҳаётбахш манбаи ва таркибий қисмига айлантириш ҳақидаги таклифлар маъқулланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг олий органи — Конференциясининг Уюшманинг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги Низоми тасдиқланади, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларига қўшимча штатлар ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг