Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Стефан Дюжаррик билан учрашув ўтказилди

БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Стефан Дюжаррик билан учрашув ўтказилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош котибининг ёрдамчиси — БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

«Ўзбекистон ва БМТнинг қўшма тадбирларини, жумладан олий даражадаги ташрифларни ахборот билан таъминлаш ва ёритиш жараёнида хизматларимиз доимий равишда яқин ҳамкорлик қилиб келаётгани, ўзаро қўллаб-қувватлаш анъанага айланганини мамнуният билан қайд этдим», — деб ёзди Асадов.

Учрашувда журналистлар ўртасида тажриба алмашиш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу жараёнда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли тузилма ва институтлари имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистон ва БМТнинг қўшма ташаббусларини кенг ёритишда мамлакатимиздаги ОАВ вакилларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг