Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди

Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлиги ваколати муддатидан олдин тўхтатилди. Тегишли қарор 27 январь куни шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган.

Бу жумладан, йиғилишда қатнашган депутатлардан бири Gazeta.uz нашрига маълум қилган. Собиқ ҳокимнинг ўзи депутатлик ваколатларини топшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январь ойида 48-сайлов округидан ЎзЛиДеП партиясидан дастлаб Кенгаш депутати, сўнгра беш йиллик муддатга сенатор этиб сайланганди.

Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ оқибатида пойтахтда юзага келган муаммолар ортидан президент Шавкат Мирзиёев Ортиқхўжаевни ишдан олганди. Кейинроқ у Истанбулга учиш олдидан аэропортда тўхтатиб қолингани айтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг