Президент: «Оила кичик ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, ватан тинч бўлади»
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2018 йилнинг 19—20-январь кунлари Сурхондарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.
19 январь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Видеоселектор шаклида ўтган сессияда давлат раҳбари нутқ сўзлаган.
«Энг катта бахт, мен буни минг марта қайтаришдан чарчамайман, оиламиз тинч бўлсин! Оила кичик ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, ватан тинч бўлади. Ўша бахтли кунларни, ватанимизнинг, ёшларимизнинг камолини ҳозир ният қилаётганимиз каби кўриш ҳаммамизга насиб этсин!», — дея таъкидлаган Ўзбекистон Президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter