Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўз телеграм каналида маълум қилди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Учрашув чоғида савдо, инвестициялар, энергетика ҳамда маданий алмашинув йўналишларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги устувор йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилдик», – деб ёзади ТИВ раҳбари.

Саидов, ўз навбатида, элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг