Баҳромжон Газиев Абу-Дабидаги нуфузли мусобақада ғолиб бўлди
11–15 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида нуфузли халқаро CSI5* от спорти мусобақаси расман старт олди. Мазкур турнир дунёдаги энг муҳим ва обрўли мусобақалардан бири ҳисобланиб, унда жаҳоннинг етакчи чавандозлари иштирок этади ва ўз маҳоратларини халқаро майдонда намоён қилади.
Мусобақа олдидан Ўзбекистон жамоаси отлари мажбурий ветеринария текширувидан (vet-chek) муваффақиятли ўтди. Бу эса спорт отларининг юқори тайёргарлиги, соғломлиги ва мусобақада иштирок этишга тўлиқ шай эканини тасдиқлади.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев CSI2* Ал Khail Square Cup тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Тўсиқлар баландлиги 130 сантиметрни ташкил этган баҳсларда у юқори аниқлик, тезлик ва мукаммал техника намоён этиб, барча рақибларини ортда қолдирди.
Мусобақада Германия, АҚШ, Италия, Бразилия, Греция каби давлатлардан келган 60 нафардан ортиқ кучли чавандозлар қатнашди. Бундай юқори рақобат шароитида қўлга киритилган ғалаба Ўзбекистон жамоаси учун катта ютуқ бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter