Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карим Бензема Пабло Пикассонинг ноёб асарини сотиб олди

Карим Бензема Пабло Пикассонинг ноёб асарини сотиб олди

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби ҳужумчиси ва жамоа сардори Карим Бензема машҳур испаниялик рассом Пабло Пикассога мансуб санъат асарини харид қилди. Гап 1964 йилда яратилган “Соқолли эркак портрети” номли картина ҳақида кетмоқда.

Футболчи ушбу асар билан тушган суратини ижтимоий тармоқларда улашиб, “уйга хуш келибсан” деган изоҳ қолдирди. Бу пост мухлислар ва санъат ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотди.

Маълум қилинишича, картина 2025 йил бошида Нью-Йоркда жойлашган Хелли Наҳмад галереясида намойиш этилган. Харид нархи очиқланмаган, аммо Пикассо асарлари халқаро аукционларда одатда 1 миллион евродан юқори суммага сотилиши билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема 2023 йилдан бери “Ал-Иттиҳод” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 37 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 11 та гол муаллифи бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, айни пайтда Бенземанинг трансфер қиймати 6 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг