Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий таълим вазирига ўринбосар тайинланди

Олий таълим вазирига ўринбосар тайинланди

Фото: Edu.uz

Президент қарори билан Саломов Ўктам Раҳимович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўктам Саломов 1977 йил Бухоро вилоятида туғилган. Техника фанлари доктори, профессор. 

Физик-олим Андижон машинасозлик институти ва Турин политехника университетларида ректор, ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда самарали меҳнат қилган. 

У тайинловга қадар Фарғона давлат техника университети ректори лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Сурхондарёдаги учта туманга ҳоким тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг