Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжонда «Туркийларнинг умумий тарихи» фани ўқитила бошланди

Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжонда «Туркийларнинг умумий тарихи» фани ўқитила бошланди

Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжоннинг умумий ўрта таълим мактабларида «Туркийларнинг умумий тарихи» фани ўқитила бошланди. Дарслик Турк кенгаши буюртмасига асосан Халқаро турк академияси томонидан ишлаб чиқилган.

Академия томонидан расман хабар қилинишича, жорий йилда Туркияда 30 000, Қозоғистонда 15 000 ва Озарбайжонда 10 000 ўқувчи факултатив дарс сифатида «Туркийларнинг умумий тарихи» фанини танлаган.

Дарслик қадимги даврдан то XV асргача бўлган вақт тарихини қамраб олган. Унда туркийлар давлатлари тарихидан ташқари урф-одатларнинг келиб чиқиши, маданияти ва миллий ўйинлар ҳақида кенг маълумот берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг