Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Албанияда сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди

Албанияда сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди

Diella СИ-ботининг кўриниши.

Фото: Gazeta Express

Албанияда нейротармоқ вазир лавозимига тайинланди, деб хабар берди Gazeta Express. Ҳали ҳеч бир давлатда сунъий интеллектга бу даражада юқори мансаб ишониб топширилмаган.

Diella номли сунъий интеллектли бот давлат харидлари вазири бўлди. Албанлар шу тарзда коррупция илдизига болта уришмоқчи, ахир нейротармоқ сотилмайди.

Бунгача Diella Албаниянинг онлайн давлат хизматларида ёрдамчи эди, мана энди мансаби ошди.

Албания бош вазири Эди Рама тайинлов юзасидан чиқишида айтдики, Вазирлар маҳкамасининг илк рақамли аъзоси, яъни Diella барча йиғилишларда қатнашади. Уни на сотиб олиш мумкин, на таҳдид ва босимлардан қўрқади.

Diella албан тилида «Қуёш» дегани. Коррупциядек зулматни ёритиш — фош этиш учун бундан-да ёрқин номни топиш иложсиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг