Сурхондарёда ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида муштлашув бўлди
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ИИБ ходимлари тадбиркорга нисбатан куч ишлатмоқда» сарлавҳали видеотасвирлар тарқалди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ушбу тасвирлар юзасидан расмий изоҳ эълон қилди.
Изоҳ айтилишича, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2022 йил 2 февраль кунидаги «Ноқонуний қурилишларни мажбурий тартибда буздириш» ҳамда «Нотурар ер майдонидан чиқариш ҳақида»ги суд қарори ҳамда МИБ Олтинсой тумани бўлимининг ижро ҳужжатига асосан МИБ Олтинсой туман бўлими, туман ИИБ ҳамда тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 10:00да мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган жойга боришган. Бу вақтда жавобгарлар ижро ҳаракатлари бажарилишига тўсқинлик қилиб, ходимларни ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатиб, маъсулларга тош ва ғишт бўлакларини отишган.
Натижада жамоат тартибини бузиб, давлат органлари ходимларига тан жароҳати етказган тўрт нафар фуқаро мажбурий тарзда туман ИИБга олиб борилиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда текширув ишлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Оҳангаронда ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан калтаклангани ва оқибатда вафот этгани хабар берилганди. ИИВ матбуот хизмати буни инкор этиб, воқеани ўзгача талқин этмасликни айтганди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter