АҚШ Украинага бошқа давлатлардан Patriot ракеталари етказилишига рухсат бермаяпти – WP
АҚШ маъмурияти бошқа давлатлар ихтиёридаги Patriot ҳаво мудофааси тизимлари учун мўлжалланган айрим ракеталарни Украинага топширишга ҳозирча рухсат бермаган.
The Washington Post манбаларига кўра, Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ушбу етказиб беришларни расман рад этмаган, бироқ уларни тасдиқлаш учун зарур тартибларни ҳам якунламаган.
Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни учинчи давлатга топшириш учун Вашингтоннинг розилиги талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳолат Украинада Patriot тизимлари учун ракета захиралари танқислиги кузатилаётган бир пайтда юз бермоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter