Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Эронга ҳаво зарбаси берди. Ҳужумга АҚШ ҳам қўшилган

Исроил Эронга ҳаво зарбаси берди. Ҳужумга АҚШ ҳам қўшилган

Исроил Эронга нисбатан огоҳлантирувчи зарба берди ва мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Баёнотда айтилишича, «Исроил давлати Эрон томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидни бартараф этиш мақсадида огоҳлантирувчи зарба берди. Мудофаа вазири Израэль Кац махсус фармонни имзолади. Унга кўра, бутун Исроил ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди».

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, яқин орада Исроил ва унинг фуқаролик аҳолисига қарши ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) орқали ҳужумлар кутилмоқда.

Ўз навбатида, ЦАХАЛ матбуот хизмати мамлакат Ички фронт қўмондонлиги аҳоли учун берилган кўрсатмаларни ўзгартирганини маълум қилди. Баёнотда таъкидланишича, вазият баҳолангандан сўнг зудлик билан янги чекловлар жорий этилган.

Янги тартибга мувофиқ, мамлакатнинг барча ҳудудлари «тўлиқ фаолият режими»дан «зарурий фаолият режими»га ўтказилди. Қоидаларга кўра, таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади. Оммавий йиғилишлар тақиқланади ва ҳаётий аҳамиятга эга тармоқлардан ташқари корхоналар иши чекланади.

Айни пайтда Эроннинг Теҳрон, Исфаҳон, Қум, Караж ва Керманшоҳ шаҳарларида портлаш овозлари эшитилаётгани ҳақида Fars ахборот агентлиги хабар берди.

Шунингдек, Al Jazeera маълумотига кўра, америкалик расмий шахс баёнотига асосланиб, АҚШ Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларида иштирок этмоқда. Нашр америкалик манбага таяниб хабар қилишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбалари республика хавфсизлик тизимини издан чиқаришга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг