Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ дунёдаги қуролнинг 43 фоизини етказиб беряпти

АҚШ дунёдаги қуролнинг 43 фоизини етказиб беряпти

АҚШ дунёдаги қуролнинг 43 фоизини етказиб беряпти — USA Today нашрида Марко Рубио ва Пит Ҳегсет номидан чиққан мақолада шундай маълумот берилди.

АҚШ Давлат котиби ва Пентагон раҳбарига кўра, Америка мудофаа саноати мажмуасининг буюртмалар портфели 190 та ҳамкор давлат билан тузилган 16 мингдан ортиқ шартномани ўз ичига олади. Уларнинг умумий қиймати тахминан 900 миллиард долларни ташкил этади.

Бироқ мудофаа саноатининг ишлари суст, шу боис мижозлар Қўшма Штатлар қуролларини йиллаб кутишмоқда. Иттифоқчилар ҳатто олдиндан тўловни амалга оширган тақдирда ҳам, кўпинча «кутиш рўйхати»га тушиб қолишмоқда ва етказиб беришнинг аниқ муддатларини билишмайди, дейилади мақолада.

Рубио ва Ҳегсет янги сармоялар жалб этиш ва таъминот занжирларини йўлга қўйиб, харид қилиш тизими ҳамда мудофаа корхоналари билан ишлаш тартибини ўзгартиришга ваъда беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг