Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Авиаҳалокатдан омон қолган эркак даҳшатли ЙТҲда ҳам ўлимга чап берди

Авиаҳалокатдан омон қолган эркак даҳшатли ЙТҲда ҳам ўлимга чап берди

Икки ўлимдан қолган Эрвин Тумири Чоке.

Фото: «Twitter»

Боливиянинг марказий қисмида автобус 70 метр баландликдан пастга қулаши оқибатида 21 инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Opinión» нашри хабар берди.

Фалокатдан омон қолганлар орасида Эрвин Тумири Чоке ҳам бор.

Эрвин Тумири Чоке — бундан тўрт йил илгари (2016 йил, ноябрь) Колумбияда ҳалокатга учраган самолётнинг тирик қолган олти нафар йўловчисидан бири.

Бу сафар у Кочабамба шаҳридан Чиморе шаҳрига автобусда ишга кетаётганди. Бахтсиз ҳодиса юз берди: автобус йўлдан чиқиб кетиб, 70 метр пастликка қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг 45 нафар йўловчисидан 21 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган ва тирик қолган бошқа йўловчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Автоҳалокат оқибатида Эрвин Тумири Чоке олган жароҳатлар енгил, аҳволи бирмунча яхши, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг