Байден «АҚШга таҳдид солаётган улкан хавф» ҳақида гапирди
АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида Доналд Трампнинг эҳтимолий ғалабаси Қўшма Штатлар учун катта хавф туғдиришини айтди. Байден мазкур фикрини Лос-Анжелесдаги сайловолди кампанияси учун маблағ йиғишга бағишланган йиғилишда билдирган.
Учрашувда АҚШ раҳбари ўз маъмурияти эришган ютуқлар ҳақида гапирди ва нутқи ўртасида Трампни танқид қила бошлади.
«Доналд Трамп бу мамлакатга жуда кўп таҳдид солмоқда. Сайлаш ҳуқуқидан, фуқаролик ҳуқуқларидан, овоз бериш ҳуқуқидан тортиб, Американинг дунёдаги ўрнигача», - деди Байден.
Унинг сўзларига кўра, «Трамп келтираётган энг катта таҳдид бу Америка демократиясига ҳужумдир».
«Агар биз демократияни йўқотсак, ҳамма нарсани йўқотамиз», деди Байден.
Шунингдек, у Трамп «халқ иродасини тан олишдан бош тортган» президентлик сайловларида мағлуб бўлган тарихдаги биринчи номзод бўлганини таъкидлади. Байденга кўра, республикачилар сайловда ғалаба қозониши мумкин бўлган тақдирда, унинг иккинчи президентлик муддати биринчисидан ҳам ёмонроқ бўлади. Унга кўра, Трамп ўзининг сиёсий рақибларини таъқиб қилиш учун мамлакат кўчаларида ҳарбийлардан фойдаланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter