Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир соати 22,5 мингдан 372 минг долларгача — ҳавода учаётган миллионлар

Бир соати 22,5 мингдан 372 минг долларгача — ҳавода учаётган миллионлар

E-4B Nightwatch.

Фото: Wikimedia

АҚШ ҳисоб палатаси (Government Accountability Office, GAO) мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбий-денгиз кучлари, денгиз пиёдалари корпуси ва армиясининг асосий жанговар самолётлари бир соат парвоз қилиши қанча туришини маълум қилди.

F-35 Lightning II бешинчи авлод қирувчисининг осмонда бир соат парвози 42 минг долларга тушади.

Фойдаланилаётган қирувчи самолётлар орасида энг серхаражати F-22 Raptor — бир соати 85,3 минг доллар. F-16 тўртинчи авлод қирувчи самолётининг 60 дақиқалик парвози учун 26,9 минг доллар сарфланади. Энг тежамкор — A-10 Thunderbolt II штурмчиси (1 соати — 22,5 минг доллар).

A-10 Thunderbolt II

Бомбардимончи самолётлар ва ҳаво қўмондонлик нуқталарининг парвози ўта қиммат ҳисобланади. Масалан, B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолёти бир соатда 173 минг доллар сарфласа, E-4B Nightwatch ҳаво қўмондонлик нуқтасининг бир соатлик парвози америкалик солиқ тўловчиларга 372 минг долларга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг