Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Исломободда Эрон-АҚШ музокаралари бошланиши кутилмоқда

Бугун Исломободда Эрон-АҚШ музокаралари бошланиши кутилмоқда

Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун бугун кечқурун Покистон пойтахти Исломобод шаҳрига етиб келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Эроннинг Покистондаги элчиси Ризо Амирий Муғаддам маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, музокаралар Эрон томони таклиф этган 10 бандли режа асосида олиб борилади.

«Исроил томонидан ўт очишни тўхтатиш келишувларининг такроран бузилиши сабабли Эрон жамоатчилигида шубҳалар мавжуд бўлса-да, делегация жиддий музокаралар учун Исломободга йўл олади», — деди элчи.

Маълум қилинишича, музокаралар Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф таклифи билан ташкил этилмоқда.

Мутахассислар фикрича, ушбу учрашувлар минтақадаги кескинликни камайтириш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг