Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фаластинда мотам: Ғазо касалхонасида қирғин амалга оширилди

Фаластинда мотам: Ғазо касалхонасида қирғин амалга оширилди

Ғазо секторидаги «Ал-Аҳлий ал-Маъданий» баптистлар шифохонасига Исроил томонидан ракета зарбаси берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 800 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган, уларнинг орасида юзлаб болалар бор.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини қайд этди.

Исроил томони зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти.

Экспертлар касалхонага Америкада ишлаб чиқарилган JDAM ракетаси билан зарба берилганини аниқлашган. Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ Исроилга шу турдаги ракеталарни етказиб берганди.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шифохонада ҳалок бўлган қурбонлар хотирасига мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг