Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

G20 мамлакатларидаги эркаклар ва аёлларнинг маошлари солиштирилди

G20 мамлакатларидаги эркаклар ва аёлларнинг маошлари солиштирилди

Фото: Liga.net

2024 йилда «Катта йигирматалик» (G20) мамлакатларида эркаклар ва аёлларнинг иш ҳақларидаги энг сезиларли фарқ Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Россияда қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости статистика хизматларининг расмий маълумотлари ва очиқ манбаларга асосланиб хабар берди.

Жанубий Кореяда аёллар эркакларга нисбатан 32,5 фоиз кам маош олишган. Ҳиндистонда бу фарқ 30,41 фоизни, Россияда 30,36 фоизни ташкил этган. Росстатнинг 2023 йилги маълумотига кўра, Россияда аёллар ўртача 61 113 рубл (9 млн сўм атрофида), эркаклар 87 757 рубл (12,9 млн сўм), яъни деярли 26 минг рубл кўпроқ маош олишмоқда.

Шунингдек, G20га кирувчи қуйидаги мамлакатларда ҳам маошлардаги тафовут катта: Саудия Арабистони (28,2 фоиз), Туркия (27,1 фоиз), Буюк Британия (26,8 фоиз), Аргентина (26,33 фоиз), Япония (26,27 фоиз), Италия (24,8 фоиз), Франция (23,7 фоиз), Мексика (21,6 фоиз).

Бразилияда эркаклар аёлларга нисбатан 18,1 фоиз, АҚШда — 17,3 фоиз, Индонезияда — 16,6 фоиз, Германияда — 15,6 фоиз юқорироқ маош олишади.

Меҳнатга ҳақ тўлашдаги энг кичик тафовут Австралия (10,7 фоиз), Канада (12,6 фоиз) ва Хитойда (13 фоиз) қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг