Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсога бостириб кириб, 200 нафар фаластинликни қўлга олди
Кеча, 4 апрель куни кечқурун Исроил хавфсизлик кучлари Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, сешанба куни кечқурун Исроил хавфсизлик кучлари масжиднинг намозхонасига бостириб кириб, у ердаги фаластинликларга шовқинли гранаталар, заҳарли газ, резина ўқлар ва бошқа воситалар билан ҳужум қилган.
Риёд ал-Ашкарининг журналистларга берган маълумотига кўра, ҳужум натижасида 200 дан ортиқ фаластинлик қўлга олинган. 100 га яқин инсон эса яраланган.
Қайд этилишича, қўлга олинганлар Исроилнинг Қуддусдаги Анатадаги ҳарбий базасига ташланган.
Фаластин матбуотининг хабар беришича, рейддан сўнг Ғарбий соҳилнинг бир қатор шаҳарларида намойишлар бошланган. Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайенинг сўзларига кўра, Ал-Ақсо масжидида содир бўлаётган воқеалар «намозхонларга қарши катта жиноятдир».
Маълумот учун, 2021 йилнинг май ойида Исроил хавфсизлик кучлари масжид Ал-Ақсога бостириб кирганди. Исроилнинг бу иши мусулмон оламида кескин эътироз ва норозилик уйғотган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter