Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадрид Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди

Мадрид Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди

Испания ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампнинг Испания билан савдони тўхтатиш ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди. Бу ҳақда El País нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Испания “НАТОнинг муҳим аъзоси” ва “Европа Иттифоқидаги йирик экспорт салоҳиятига эга давлат”, шунингдек, дунёнинг 195 мамлакати, жумладан АҚШ учун “ишончли савдо ҳамкори” ҳисобланади. Испания ҳукумати Мадрид Вашингтон билан ўзаро манфаатли савдо муносабатларини қўллаб-қувватлаб келаётганини эслатган.

“АҚШ маъмурияти муносабатларни қайта кўриб чиқишни истаса, буни хусусий компаниялар мустақиллиги, халқаро ҳуқуқ ва Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ ўртасидаги икки томонлама келишувларга ҳурмат сақлаган ҳолда амалга ошириши керак”, — дейилади Испания ҳукумати баёнотида.

Аввалроқ Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес мамлакат Эронга қарши операцияда иштирок этаётган АҚШ кучларига ўз ҳарбий базаларини тақдим этишдан бош тортганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, испан базалари “АҚШ билан тузилган келишув ва БМТ Низомидан ташқари ҳеч қандай мақсадларда” ишлатилмайди.

3 март, сешанба куни Дональд Трамп АҚШ Испания билан савдони тўхтатишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Испания ЯИМнинг 5 фоизигача мудофаа харажатларини оширишдан бош тортган ягона НАТО давлати бўлган. Оқ уй раҳбари, шунингдек, Қўшма Штатлар “испан ҳарбий базаларидан шунчаки фойдаланиши мумкинлиги”ни қўшимча қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг