Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молдова президенти Майя Санду сайловдан сўнг кескин баёнот берди

Молдова президенти Майя Санду сайловдан сўнг кескин баёнот берди

Фото: Vesti.az

Молдова президенти Майя Санду сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг, 21 октябр санасида кескин баёнот берди.

«Молдова эркинлик ва демократияга қарши мисли кўрилмаган ҳужумга учради», — деди у Х тармоғи орқали.

«Жиноий тўдалар чет кучларнинг ўнлаб млн евро, ёлғон ва тарғибот кўмаги билан мамлакатимизга ҳужум уюштирди. Уларнинг мақсади — мамлакатимизда бошбошдоқлик ва тартибсизликни юзага келтириш. Жиноятчилар 300 мингта овозни сотиб олишни мақсад қилгани ҳақида исбот ва маълумотимиз бор», — деди Майя Санду.

Якуний натижаларни кутаётганини маълум қилган президент шунга қараб келгусидаги ҳаракатлар ҳақида қарорга келишини маълум қилди.

Кеча бўлиб ўтган референдумда варақаларнинг 97,70 фоизи ишланиб бўлганидан овоз берувчиларнинг 51,65 фоизи Молдованинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига қарши экани маълум бўлган.

Бир пайтнинг ўзида мамлакат президенти сайлови ҳам бўлиб ўтди. Майя Санду — 40,34 фоиз, собиқ бош прокурор Александр Стояногло — 27,29 фоиз овоз тўплаган. Энди улар ғолиблик учун 3 ноябр куни ўтказиладиган иккинчи турда курашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг