Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Полшада қаҳратон 54 кишининг умрига зомин бўлди

Полшада қаҳратон 54 кишининг умрига зомин бўлди

Полшада қиш бошланганидан бери совуқ оқибатида вафот этганлар сони 50 нафардан ошди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар ва маъмурият вазири ўринбосари Веслав Шепанский журналистларга маълум қилди.

«Қаттиқ совуқ авж оляпти. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, ҳозиргача 54 киши қаҳратон оқибатида вафот этган, шунингдек, 36 киши қаттиқ совуқ қотишдан жабрланган», — деди Шепанский.

Кўпинча қаровсиз ва ташландиқ уйларда яшовчи инсонлар совуқ қурбонига айланмоқда.

Полшада аномал совуқ ҳукмронлик қилмоқда, маълумотларга кўра, ўтган тун мамлакатда қиш бошидан бери энг совуғи бўлди. Сувалкида (Полша шимоли-шарқи) ҳарорат -29 даражагача тушиб кетган, кучли шамол ва намлик туфайли совуқ -36...-38 даража каби сезилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг