Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путиннинг ашаддий рақиби яна 19 йилга «кесиб» юборилди

Путиннинг ашаддий рақиби яна 19 йилга «кесиб» юборилди

Россияда сиёсий мухолифатчи Aлексей Навалний экстремистик жамият ташкил қилганликда айбланиб, 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукмни эълон қилиш, шунингдек, иш бўйича суд мажлислари (июн ойининг ўрталаридан бошлаб) ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Прокурор мухолифатчини қаттиқ режимдаги колонияда 20 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Навалнийга қарши 2021 йил сентябрида экстремистик ташкилот тузиш ва унга раҳбарлик қилиш бўйича жиноий иш очилганди. Тергов қўмитаси амалдаги ҳукуматни кескин танқид қилиб келган ФБК(Коррупцияга қарши курашиш фонди)ни Россия Федерациясида конституциявий тузум асосларини ўзгартиришга экстремистик ташкилот сифатида эълон қилган. 

Навалний сиёсий маҳбус ва президент Путиннинг ашаддий рақиби сифатида кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Навалний илк бор 2021 йилда Москванинг Симоновский суди томонидан «Ив Роше» иши бўйича 3,5 йилга умумий тартибдаги колонияга ҳукм этилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг