Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон Россия устидан судга даъво аризаси киритди

Қирғизистон Россия устидан судга даъво аризаси киритди

Қирғизистон Россияга қарши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) судига даъво билан чиқди.

Бунга мигрант ишчиларнинг оила аъзоларига мажбурий тиббий суғурта полисларини беришдан бош тортилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси раиси Азамат Муканов 24.kg нашрига маълумот берди. 

Мукановнинг сўзларига кўра, Россия мигрант ишчиларнинг оилаларига бепул тиббий суғурта полисларини беришдан бош тортиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 96-97-моддаларини бузмоқда.

Бу масала бўйича суд жараёни аллақачон бошланган ва икки ҳафта ичида қарор қабул қилинади, деб қўшимча қилди у. 

2025 йил ноябр ойида Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин хорижий фуқаролар учун тиббий суғурта олиш шартлари ўзгарганини эълон қилди. 28 ноябрдан бошлаб мигрантлар фақат Россияда беш йиллик қонуний ишдан кейин бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг