Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Унинг манзилини Қуролли кучларимизга берамиз... »  – Зеленский Виктор Орбанга таҳдид қилди

«Унинг манзилини Қуролли кучларимизга берамиз... »  – Зеленский Виктор Орбанга таҳдид қилди

Зеленский Европа Иттифоқидаги «бир киши» Украинага ажратилиши керак бўлган молиявий ёрдамни тўсиб қўяётганини билдирди.

«Умид қиламизки, Евроиттифоқдаги бир киши 90 млрд евро ёрдамни ёки унинг биринчи траншини блокламайди. Акс ҳолда, ўша инсоннинг манзилини Қуролли кучларимизга берамиз – улар у билан ўз тилида гаплашсин», – деди Украина президенти.

Унинг таъкидлашича, бу маблағлар Украина учун жуда муҳим ва ҳозирча уларга бошқа муқобил йўқ.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Венгрия Европа Иттифоқининг Украинага 90 млрд евро кредит ажратиш режасига қарши чиққан. Шунингдек, Будапешт позицияси сабаб ЕИ Россияга қарши тайёрланаётган 20-санкциялар пакетини ҳам қабул қила олмаган.

Маълумки, Венгриянинг Украинага ёрдам пакетларини блоклаши фақат сиёсий эмас, балки энергетик манфаатлар, жумладан «Дружба» қувури орқали келадиган нефть таъминоти билан ҳам боғлиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг